Маънавий-маърифий масалаларнинг тараққиётдаги ўрни талаба ёшлар иштирокида муҳокама қилинди
27.04.2022, 13:42

O‘zLiDeP ишчи гуруҳининг Бухоро давлат университетида ўтказилган навбатдаги йиғилишида маҳаллий Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, ушбу олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлари иштирок этди. “Маънавий-маърифий масалаларнинг тараққиётдаги ўрни” мавзусида ташкил қилинган давра суҳбатида маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш соҳасидаги устувор йўналишлар муҳокама қилинди.
Тадбир иштирокчиларига Тараққиёт стратегиясининг маънавий ривожланиш масалаларига оид 5 - устувор йўналишидан ўрин олган асосий мақсад ва вазифалар бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Ушбу стратегия асосида маънавият соҳасидаги ҳаётбахш ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишни янада самарали ва тизимли ташкил этишга жойларда алоҳида эътибор берилиши зарурлиги тилга олиб ўтилди. “Янги Ўзбекистоннинг Маънавий тараққиёт стратегияси” ни ҳамда уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ни ишлаб чиқиш ва ҳаётга жорий этилишини таъминлаш келгусидаги муҳим вазифалардан биридир.
Юксак маънавият тамойилларига асосланган фуқароларнинг соғлом дунёқараши ва замонавий тафаккурини “Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари” ғояси асосида шакллантиришни умуммиллий ҳаракатга айлантириш, “Ўзбекистон Республикаси маънавият соҳасидаги давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонунини ишлаб чиқиш ҳам долзарб вазифалардан биридир.
Давра суҳбатида давомида мамлакатимизда жорий йилнинг май ойида ўтказиладиган “Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайлови” масаласи ҳам тингловчилар диққат-эътиборида бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
-
“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти кенг аҳоли вакиллари орасида тарғибот қилинмоқда
15.09.2023, 18:45
-
Ишчи гуруҳ Сирдарёда назорат-таҳлил тадбирларини олиб борди
22.08.2023, 11:08
-
Андижонда қуёш панеллари ўрнатилган меҳмонхонада амалий семинар ташкил қилинди
20.02.2023, 12:25
-
Ишчи гуруҳларимиз вакиллари давлат дастури лойиҳаси учун кўплаб жўяли таклифлар билдирдилар
14.02.2023, 10:57
-
Етиштирилган 113 миллионта кўчат, ер сотиб олаётган айрим одамларнинг номақбул ишларига чек қўйиш бўйича таклиф...
16.12.2022, 15:40
Фикрингизни қолдиринг