Сурхондарёда партия ишчи гуруҳларнинг фаолияти таҳлил қилинди

27.04.2022, 13:53

Сурхондарёда партия ишчи гуруҳларнинг фаолияти таҳлил қилинди

Режасиз иш муваффақиятсиз якун топиши аниқ. Эртанги кунидан умидвор бўлганлар эса бундай йўл тутишмайди. Улар ҳамиша олдиндан қилинажак ишларни режалаштириб, керак бўлса, юрилажак йўлларнинг харитасини тузиб оладилар. Бу хоҳ фуқаро бўлсин ёки кичик бир жамият ё давлат бўлсин, ҳаммасига бирдек тааллуқли. Муҳими, мақсад аниқ бўлиши лозим.

Албатта, Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас. Давлатимиз раҳбари шунинг учун ҳам “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”нинг ҳаётга татбиқ этилишига жиддий эътибор қаратди ва уни қарор билан мустаҳкамлаб қўйди.

Янги стратегия 7 йўналиш ва 100 та мақсадни ўз ичига қамраб олди. Унда инсон қадрини юксалтириш, халқпарвар давлат барпо этишдан тортиб, юртда адолатнинг ҳукмрон бўлиши, иқтисодий ўсиш, маънавий юксалишу хавфсизликни кучайтиришгача бўлган барча йўналишларда беш йил давомида амалга ошириладиган ислоҳотлар, мақсадлар назарда тутилган.

Мақсад аниқ, йўналиш аниқ, режа бор, энди уни ҳаётга татбиқ этиш масаласи кўндаланг бўлади. Бунинг учун эса жамоатчилик назорати қўл келади. Шу боис бугун O'zLiDePда дастурда белгиланган вазифаларни амалга оширилиши бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатадиган ишчи гуруҳлар тузилди ва уларнинг йўл хариталари ҳам белгилаб берилди. 

Партиянинг Сурхондарё вилояти Кенгашида эса ушбу ишчи гуруҳларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи комиссия ҳам тузилди. Куни кеча ушбу комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда ишчи гуруҳларнинг қай тарзда мониторинг олиб бориши, таҳлил қилиши, аниқланган камчиликлар бўйича депутатларимиз тегишли идораларга таклиф билдириши хусусида сўз борди.  

Бунда ишчи гуруҳ вакиллари мазкур давлат дастури асосида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши, тегишли бошқармалар ва идораларга таҳлил хулосаларини ва таклифларини тақдим этиб боришлари муҳим.

Депутатлик гуруҳи аъзолари бириктирилган йўналишлари бўйича саволномалар тузилиб, шу асосида жамоатчилик назоратини олиб бориш кераклиги йиғилишда айтиб ўтилди.

 O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    625
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+