Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида кўтарилган муаммолар назоратга олинди

27.04.2022, 16:12

Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида кўтарилган муаммолар назоратга олинди

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашида партия шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар Прокуратураси, Адлия бўлими, Солиқ инспекцияси, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, тижорат банклари ҳамда шаҳар газ, Электр таъминоти корхонаси вакиллари ҳамда шаҳарда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, кичик бизнес вакиллари, иштирок этишди.

Тадбир давомида кичик бизнес вакиллари, оилавий тадбиркорлар,  тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар ва аёллар ўз муаммолари билан тўғридан тўғри ёки бошқа шаклда авваламбор депутатларга, ҳамкор ташкилот вакилларига мурожаат қилиш имконига эга бўлдилар. Мазкур мурожаатларнинг аксар қисмига жойида ечим топилишига алоҳида эътибор қаратилади ва назоратга олинади. Баъзи муаммоли масалалар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқариладиган бўлди.

Мисол учун, “Samandar shirinliklari” МЧЖ раҳбари Самандар Эргашевнинг айтишича доимий равишда, кредит маблағлари ажратилишида банкларда муаммоларга дуч келмоқда. Бу эса фаолиятини янада ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратишда тўсқинлик қилмоқда.

Ушбу мурожаат бўйича Микрокредитбанк” АТБ Жиззах вилояти филиали томонидан ўрганиб чиқиладиган бўлди.

“Эл- Диёр” оилавий корхона раҳбари Мавжуда Ибрагимова Ўрда экологик боғида ўзининг атракцион арғимчоқлари ва турли хил кўнгил очар ўйинлари билан шартнома асосида фаолият олиб боради. Тадбиркор кўплаб ёшларни иш билан таъминлаган. Аммо, боғда баъзи бир қўштирноқ ичидаги ноқонуний тадбиркорлар ҳам фаолият юритаётгани шартнома асосида ишлаётган тадбиркорлар фаолиятига таъсир ўтказмоқда.

Тадбиркорнинг мазкур мурожаати шахар прокуратураси назоратига олинадиган бўлди.

Тадбир давомида иштирокчилар бу каби мулоқотларда белгиланган муддатда ўтказиб бориш, барча мутасадди ташкилотлар вакиллари, депутатлар ва тадбиркорлар ўртасида доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан ҳам фикр-мулоҳаза алмашдилар.

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матубот хизмати

  • Кўрилди
    658
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+