Ишчи гуруҳ фаолияти: Халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

28.04.2022, 12:41

Ишчи гуруҳ фаолияти: Халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Тошкент шаҳар Кенгаши қошида тузилган ишчи гуруҳи ҳамкорлигида “Халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тараққиёт стратегияси доирасида 13 та кодекс, 12 та қонун, яъни ҳар бир устувор йўналишда зарур қонун ҳужжатлари қабул қилиниши кўзда тутилган. Янги Ўзбекистонда мутлақо янги миллий ҳуқуқий тизим шаклланмоқда. Бу даврда “инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари, айниқса, қадри – энг муҳим қадрият” деган тамойил эътироф этилмоқда. Шу муносабат билан миллий қонунчилик ва ҳуқуқий амалиётда “шахс – жамият – давлат” тамойилини мустаҳкамлаш керак. Зеро, йиллар давомида амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойили Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида “инсон – жамият – давлат” тамойилига ўзгартирилмоқда.

- “Халқ билан бевосита мулоқот қилиш, юртдошларимизнинг дарду ташвишлари, муаммоларини ижобий ҳал этиш бўйича мутлақо янги демократик тизим – Халқ қабулхоналари ўтган беш йилда фаолият юритиб келмоқда ва ўзини оқлади. Бундан ташқари барча давлат органлари фаолиятида “халқ дардига қулоқ солиш”, муаммоларни жойида ҳал этиш ва халқни рози қилиш бўйича самарали ишлар қилинмоқда”, - деди ишчи гуруҳи аъзоси Г.Рахимова. Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг 11-мақсадида “Халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини такомиллаштириш” муҳим вазифа этиб белгиланган.  Халқ билан очиқ мулоқотнинг механизмларини янада такомиллаштириш, муҳим қарорларни жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилиш амалиётини кенгайтириш, давлат органларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини рақамлаштириш, мурожаатларни тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш кўзда тутилмоқда.

Энг асосийси, “Давлат халққа хизмат кўрсатиши шарт” ғоясини татбиқ этишни назарда тутувчи “Халқчил давлат” миллий дастури ишлаб чиқиш белгиланмоқда. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, ушбу устувор вазифаларнинг ижроси соҳада катта ижобий ўзгаришлар бўлишига олиб келади.

  • Кўрилди
    323
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+