O‘zLiDeP ва Қўқон давлат педагогика институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

28.04.2022, 16:40

O‘zLiDeP ва Қўқон давлат педагогика институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

O‘zLiDeP Қўқон шаҳар Кенгаши ҳамда Муқумий номидаги Қўқон давлат педагогика институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандумнинг асосий мақсади “Янги авлод кадрлари” лойиҳасида муваффақиятли иштирок этган бакалавр ёки магистратура босқичлари битирувчи талабаларини партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига киритиш,  ҳудудларда кадрларга бўлган эҳтиёжи асосида олий ўқув юртлари битирувчиларидан амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш, уларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимларга тайёрлаб бориш ва пировард натижада замонавий раҳбарлар тайёрлаш тизимини яратиш ва мувофиқлаштиришдан иборат.

Ушбу таълим даргоҳида таҳсил олаётган шижоатли йигит-қизлар яқин йилларда малакали раҳбар-кадрларга айланиш баробарида, минглаб ёшларни ўзларининг эзгу ғоялари ортидан эргаштириши ва юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишлари шубҳасиз.

Шу куни 7 нафар ўқитувчи, ходим ва талабалар ёшлар партия сафига қабул қилиндилар.

  • Кўрилди
    756
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+