“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди

29.04.2022, 15:38

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкори” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари, Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутатлари, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари, университет профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этди.

Ушбу лойиҳа доирасида кадрларнинг билими, савияси, тажрибаси, жамоатчилик ўртасидаги обрўси хусусида кенг ва батафсил ўрганишга ҳаракат қилинди. Чунки партиялар сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш устувор вазифалардан ҳисобланади.

Сўзга чиққанлар ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этиш, уларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари!” шиори атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни самарали ва тизимли ташкил этиш, ёшларни иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқаришда кенг шароитлар яратиш борасида тўхталиб ўтишди.

 Тадбир савол-жавоблар тарзида қизғин ўтди. Тадбир давомида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 20 нафар ёшлар истиқболли кадрлар захирасига олинди.

OzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    603
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+