Қува тумани Томорқа ва ер участкаларини ривожлантириш илмий-амалий маркази фаолияти билан танишилди

29.04.2022, 15:39

Қува тумани Томорқа ва ер участкаларини ривожлантириш илмий-амалий маркази фаолияти билан танишилди

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши ташаббуси билан Фарғона давлат университети ҳамкорлигида Қува тумани Томорқа ва ер участкаларини ривожлантириш илмий-амалий марказида семинар ташкил қилинди.

Мазкур марказ билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаданиш ва даромад олиш йўлларини кенгайтириш ва Фарғона водийсининг иқлимига мос янги ўсимлик навларини яратиш масалаларига эътибор қаратилди.

Тадбирда O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши аппарат раҳбари Х.Рахмонов, университетнинг Узумчилик, мевачилик ва сабзавотчилик факултети декани Д.Дармонов, Табиий фанлар факултети декани И.Зокиров ҳамда Республика Томорқа ва ер учаскаларини ривожлантириш илмий-амалий маркази рахбари, Қува тумани марказ раҳбари Х.Хожиматов ва 20 га яқин қишлоқ хўжалиги фаоллари иштирок этдилар.

Кун давомида марказ ходимлари томонидан етиштирилаётган 18 га яқин томорқа экинлари, 5 дан ортиқ чорвачилик ҳайвонларини кўпайтириш ва даромадга кириш йўллари бўйича фикр алмашдилар.

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    712
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+