Депутатлар Қамаши тумани тиббиёт бирлашмасидаги камчиликларни очиб ташлади

29.04.2022, 17:14

Депутатлар Қамаши тумани тиббиёт бирлашмасидаги камчиликларни очиб ташлади

Халқ депутатлари Қамаши туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги “Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори юзасидан Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Умид Бойсунов  ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, туманда жорий йил 3 ойида 24 201 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 24,7 фоизи ёки 5978 нафарида турли касалликлар аниқланди. Бундан ташқари 2022 йилнинг 3 ойида туғиш ёшидаги 25 664 нафари тиббий кўрикдан ўтказилганда 13830 нафари ёки 53,8 фоизида турли хил экстрагентал касалликлар аниқлангани бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар кўплигини кўрсатмоқда.

Ҳисобот юзасидан депутатлар ҳам ўз фикрларини билдирар экан, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда камчиликлар жуда кўплигини таъкидлашди. Хусусан, депутат Абдималик Намозов бирлашманинг жонлантириш бўлимида сунъий нафас берувчи аппаратлар етишмаслиги, атиги 4 дона шундай аппарат мавжудлиги аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда муаммоларни юзага келтираётганини айтиб ўтди. Яна 5 дона сунъий нафас беришга мўлжалланган тиббий жиҳозни сотиб олиш масаласини депутатлар туман Кенгаши сессиясида кўриб чиқишни билдиришди.

Депутатлик гуруҳи йиғилишида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    827
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+