O‘zLiDeP вакиллари “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки” фаолияти билан танишди
29.04.2022, 17:18

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.
Бу Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Платформаси билан ҳамохангдир.
O‘zLiDeP вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари Давлат дастури асосида яқинда иш бошлаган Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки” фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Унда масъул вазирлик, идора, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари иштирок этди.
Ҳозирда ушбу масканда йирик инвестиция лойиҳалари ва маблағлар киритилиши ҳам кўзда тутилган.
Ишчи гуруҳи томонидан келгусида Дастур ижроси юзасидан тизимли ҳамкорлик, шунингдек, жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб боришга келишиб олинди.
Ўхшаш янгиликлар
-
“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти кенг аҳоли вакиллари орасида тарғибот қилинмоқда
15.09.2023, 18:45
-
Ишчи гуруҳ Сирдарёда назорат-таҳлил тадбирларини олиб борди
22.08.2023, 11:08
-
Андижонда қуёш панеллари ўрнатилган меҳмонхонада амалий семинар ташкил қилинди
20.02.2023, 12:25
-
Ишчи гуруҳларимиз вакиллари давлат дастури лойиҳаси учун кўплаб жўяли таклифлар билдирдилар
14.02.2023, 10:57
-
Етиштирилган 113 миллионта кўчат, ер сотиб олаётган айрим одамларнинг номақбул ишларига чек қўйиш бўйича таклиф...
16.12.2022, 15:40
Фикрингизни қолдиринг