O’zLiDeP “Аёллар қаноти” Нукус шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази фаолияти билан танишди

05.05.2022, 12:13

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” Нукус шаҳридаги

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Замонавий бунёдкор аёл - O`zLiDePни танлайди” лойиҳаси доирасида “Хотин-қизлар ишбилармонлигини ошириш - давр талаби” мавзусида Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида тадбир ташкил қилинди.

Лойиҳадан кўзланган мақсад эса хотин-қизлар ўртасида бизнес кўникмаларини шакллантириш бўйича бепул ўқув амалий курсларини ташкил этиш, иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни тадбиркорликка, хусусан оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик фаолиятига кенгроқ жалб этиш орқали ўзини-ўзи банд қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

 Маълумот ўрнида мазкур марказда ишсиз хотин-қизларни  тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда уларни бандлигини таъминлашга қаратилган 4 та йўналиш бўйича 19 та касб-ҳунар, 3 та хорижий тилларга ва рақамли технологиялар соҳаси бўйича ўқитиш ташкил этилган. 

2021 йил июнь ойида ташкил этилган мономарказга бугунги кунга қадар 1311 нафар хотин-қизлар жалб қилинган бўлиб, уларнинг 1294 нафари ўрта-махсус касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилган давлат намунасидаги сертификатлар билан таъминланган.

Депутатлар ва партия вакиллари мазкур марказда тингловчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди, хотин-қизлар билан мулоқот қилиб, уларнинг фикр-таклифлари билан ҳам ўртоқлашди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    303
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+