Фарғоналик 5 нафар талаба ёшлар партиянинг истиқболли кадрлар захирасига олинди

05.05.2022, 12:26

Фарғоналик 5 нафар талаба ёшлар партиянинг истиқболли кадрлар захирасига олинди

Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари институти Фарғона филиалида "Янги авлод кадрлари" лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Ушбу давра суҳбатида Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг мақсад ва вазифалари батафсил тушунтирилди. Шунингдек, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасида муваффақиятли иштирок этган талабаларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига киритиш, ҳудудларда кадрларга бўлган эҳтиёжи асосида олий ўқув юртлари битирувчиларидан амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириш, уларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимларга тайёрлаб бориш ва пировард натижада замонавий раҳбарлар тайёрлаш тизимини яратиш ва мувофиқлаштиришдан иборат.

"Янги авлод кадрлари" лойиҳаси доирасида талабаларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. Талабаларнинг 5 нафари партия аъзолигига қабул қилинди ва кадрлар захирасига олинди.

  • Кўрилди
    287
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+