Депутатлар тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини жойига чиққан ҳолда ўрганди

05.05.2022, 12:27

Депутатлар тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини жойига чиққан ҳолда ўрганди

O'zLiDeP Гурлан туман Кенгаши ташаббуси билан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбир ташкил этилди.

Унда Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, кичик бизнес вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида кичик бизнес вакиллари, оилавий тадбиркорлар, тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар ва аёллар ўз муаммолари билан тўғридан тўғри мурожаат қилиш имконига эга бўлдилар. Мазкур мурожаатларнинг аксар қисмига жойида ечим топилишига алоҳида эътибор қаратилади ва назоратга олинди. Баъзи муаммоли масалалар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқариладиган бўлди.

Тадбирдан сўнг депутатлар ва партия вакиллари тумандаги бир қатор тадбиркорлар фаолияти билан танишиб, уларнинг муаммо ва таклифларини жойига бориб ўргандилар.

Форум иштирокчилари “Avar Woods” МЧЖ да бўлиб тадбиркор билан мулоқот қилдилар. Корхона тасъисчилари фақатгина бу билан чекланиб қолмай, тумандаги Чинобод қишлоғида йирик гилам фабрикасини ташкил қилишни режа қилганлар. Ҳозирда фабриканинг қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Мазкур гилам фабрикаси ишга туширилса 400 янги иш ўрни яратилади. Бу эса ўз навбатида тумандаги ишсизлик муаммосининг бироз бўлсада ечимига хизмат қилади.

Тозаёрғон маҳалласидаги 25 гектарлик иссиқхона помидор ва бақлажонни хорижий давлатларига экспорт қилишга ихтисослашган. Шижоатли тадбиркор аёл раҳбарлик қилаётган иссиқхонада бўлган тадбир иштирокчилари иссиқхоначиликни ривожлантириш, ички ва ташқи бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга қаратилаётган эътибор хусусида ўзаро фикр алмашдилар.

Ўтган йили 1 милн 453 минг долларлик маҳсулотларни Россия ва Қозоғистонга экспорт қилиб, туман иқтисодиётига валюта киритган тадбиркорнинг режалари катта. Келгусида помидордан йилига 2 марта ҳосил олишни, гулчилик йўналишида иссиқхона ташкил этишни ва тропик меваларни етиштиришни режа қилган. Ҳозирги кунда бу ерда 250 та доимий, 120 та мавсумий ишчилар иш билан таъминланган.  

Партия вакиллари тадбиркор аёлни партия сафига қабул қилиб амалга оширажак лойиҳаларида кўмаклашадиган бўлди.

  • Кўрилди
    260
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+