Самарқандда транспорт тизими тубдан яхшиланади

05.05.2022, 15:15

Самарқандда транспорт тизими тубдан яхшиланади

Шу йилнинг 29 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида транспорт тизимини ривожлантириш бўйича режалар тақдимоти билан танишди. Тақдимотда хорижий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинди.

Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида жамоат транспорти қатнови қулай ва барқарор эмас. Ташувчилар аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб эмас, куннинг “энг даромадли” пайтида ҳаракат қилади. Сўнгги икки йилда 38 та маршрут норентабеллик сабабли тўхтаган, 300 та автобус етишмаслигини айтиб, узоқ режали таклиф лойиҳалар билан танишди.

Унга кўра, жамоат транспорти тармоғи магистрал, етказиб берувчи ва ички йўналишларга ажратилиши, қўшимча 40 та янги йўналиш, хусусан, аэропорт, вокзал ва тарихий марказларни боғлайдиган 5 та экспресс йўналиш ташкил этилиб, 2022 йилда 80 та, 2023 йилда 100 та электробус олиб келиниши қайд этилди.

Шунингдек, бекатлар сони кўпайтирилиши, 1 июлдан бошлаб, Самарқанд вилояти бюджетидан шаҳар транспортига субсидия ажратиш йўлга қўйилиши бўйича топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбари бу ишларда илғор технологияларни қўллаш, йўл ҳаракатини бошқаришни рақамлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратганлиги ва дунё тажрибасини қўлланилиши ҳамда “Ақлли светофор”лар ўрнатилиб, йўл ҳаракатини онлайн бошқарилиши юртимизда олиб борилаётган ислоҳатларни янги босқичга чиқаётганлигидан даракдир.

Айниқса, Пастдарғом ва Булунғур туманларини Самарқанд шаҳри билан боғлайдиган электропоезд қатновини йўлга қўйилиши биз тадбиркорлар ва аҳолини қувонтирди.

Бу борада, келгусидаги режали лойиҳалар ижроси назоратида O'zLiDeP депутатлари албатта фаоллик кўрсатишади.

Демак, депутатлар ташаббускор бўлса, билдирилган ишончга муносиб ҳаракат қилса, жойлардаги ҳар қандай муаммонинг ечимини топиш ва энг муҳими, уни ҳал қилиш мумкин.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Президентимиз бутун давлат ва жамият бошқаруви тизими имкониятларини инсон қадри учун, деган эзгу мақсадга катта куч ҳамда иштиёқ билан сафарбар этмоқда. Бу тамойил нафақат жойлардаги ижтимоий муаммоларни тизимли ҳал этишга, энг асосийси, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглигига реал шароит яратишга хизмат қилади.

Асосий вазифа эса уни амалда ижросини таъминлашда қолмоқда.

Хайдар Ўрақов,

Халқ депутатлари Самарқанд

вилоят Кенгаши депутати,

O'zLiDeP вилоят Фахрийлар Кенгаши раиси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    540
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+