Ишчи гуруҳ фаолияти: Чекка аҳоли масканларида мобил алоқа сифатини яхшилаш борасида қилинаётган ишлар таҳлил қилинди

05.05.2022, 17:08

Ишчи гуруҳ фаолияти: Чекка аҳоли масканларида мобил алоқа сифатини яхшилаш борасида қилинаётган ишлар таҳлил қилинди

2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида барча соҳалар қатори Рақамли иқтисодиётни "драйвер" соҳага айлантириш борасида ҳам вазифалар белгилаб берилган. Бу борада O'zLiDeP вакиллари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлардан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурида белгиланган мақсадлар ва вазифаларнинг ижро этилиши ҳолатини ўрганяпти, ушбу йўналишда ҳудудда амалга оширилаётган ишлар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ахборитини эшитмоқда.

Халқ депутатлари Бешариқ туман кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида Рақамли иқтисодиётни асосий "драйвер" соҳага айлантириш, чекка аҳоли масканларида мобил алоқа сифатини яхшилаш мақсадида таянч станциялар ўрнатилиш ҳолати юзасидан Бешариқ телекоммуникация боғламаси масъулларнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботга кўра, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида “Ўзбектелеком” АК Фарғона филиали Бешариқ телекоммуникация боғламаси  томонидан туман марказидаги Мустақиллик майдонига 2 дона Wi-Fi ҳудуд  нуқталари ташкил этилиб, оптик толали алоқа линиясини ётқизиш ва созлаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари Ахборот телекоммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида туман марказида замонавий IT-марказ ташкил қилиниб, 4 та йуналиш буйича фаолият олиб боряпти.

Шунингдек, Бешариқ туманида “Хавфсиз шаҳар” жамоат йўл ҳаракатини таьминлаш  мақсадида “Намуна” МФЙ Наби қишлоғида “Атлас” компанияси билан ҳамкорликда жами 1350 метр оптик толали алоқа кабеллари тортилган. Тумандаги мавжуд 4 та Туризм ва спорт вазирлигига қарашли спорт-таълим муассасаларига оптик толали алоқа линияси ташкил этилиб, юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланди.

Энг муҳими “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, мактаб ва бошқа ташкилотлар учун ҳам ушбу йўналишда ишлар амалга оширилмоқда.

Депутатлар мазкур йўналишда қилинган ишларни таҳлил қилар экан, туманда ҳали қилиниши лозим бўлган вазифалар кўплиги, бу борада камчиликлар етарли эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Шараф Азбергенов,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

таркибидаги ишчи гуруҳ аъзоси

  • Кўрилди
    526
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+