O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Буюк Британия либерал-демократик партияси вакили билан учрашув бўлиб ўтди
06.05.2022, 11:13

O'zLiDePда Буюк Британия либерал-демократик партиясининг Ташкилий қўмитаси аъзоси, Бирлашган Қироллик Тадбиркорлар клубининг халқаро ишлар бўйича раиси Кишан Дивани билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув доирасида меҳмонга ЎзЛиДеП фаолияти ва ҳозирги ислоҳотлар босқичида унинг асосий дастурий вазифалари тўғрисида қисқача маълумот берилди. O'zLiDePнинг бугунги кундаги фаолияти Президент Ш.М. Мирзиёевнинг 2021 йилдаги сайловолди дастури асосида амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилди. К.Дивани Ўзбекистон ва мамлакатимиз раҳбари ҳақида илиқ фикрлар билдирди, хусусан, республикамизнинг либераллаштириш борасидаги муваффақиятлари Президентимиз, унинг шахсий фазилатлари билан боғлиқлигини қайд этди. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси вакиллари ва мазкур мамлакатдаги ўзбек диаспораси вакиллари ўртасидаги дўстона муносабатларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
К.Дивани икки мамлакат ишбилармон вакиллари ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотлар доирасида муносабатларни ривожлантириш истиқболларини алоҳида таъкидлади.
Учрашув дўстона руҳда бўлиб ўтди.
O'zLiDeP матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги Ўзбекистоннинг янада тараққий этиши учун бор куч ва ғайратимни аямайман
10.08.2022, 16:01
-
Оила тинчлиги - юрт фаровонлиги
10.08.2022, 16:00
-
Мустақиллик – тоғдек таянчимиз, қудратли заминимиздир
10.08.2022, 15:59
-
Депутатлар кўмагида Шарқ тонги маҳалласининг сув тармоғи янгиланмоқда
10.08.2022, 15:58
-
Депутатлар сайёр қабули: Тахиатошликларнинг муаммолари тинглади
10.08.2022, 15:56
Фикрингизни қолдиринг