Депутат учрашувида қонун лойиҳаларига таклифлар олди
06.05.2022, 15:22

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз ҳудудларида бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ташкил қиляпти.
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Ҳазратқул Хўжамқулов, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти ҳамда офицер ва сафдор ходимлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Унда куни кеча Сенатнинг ялпи мажлисида кўриб чиқилган "Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳалари юзасидан ходимларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Мулоқотда мазкур Қонунларнинг мазмун-моҳияти, мақсади ва аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритилиб, Миллий гвардия Қўриқлаш бўлинмалари ходимларига берилаётган ваколатлар, устувор вазифалар хусусида маълумотлар берилди.
Шундан сўнг, йиғилганлар депутатга Қонунда кўрсатилган айрим моддалар юзасидан ўз савол ва таклифларини ўртага ташлаб, тегишли жавоб ва тушунчалар олдилар.
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлатлараро муносабатларнинг янги босқичи
24.06.2022, 16:11
-
Ўзбек ва Озарбайжон халқлари дўстлигини мустаҳкамлаш йўлида яна бир улкан қадам ташланди
24.06.2022, 15:57
-
O'zLiDeP ва ЎзМТДП фракцияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди
23.06.2022, 11:16
-
Конституция ва қонунлар устувор бўлган юртда иқтисодий барқарорлик кафолатланади
22.06.2022, 12:44
-
Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи халқдир
20.06.2022, 17:28
Фикрингизни қолдиринг