Навбатдаги ҳамкорлик меморандуми имзоланди

06.05.2022, 15:25

Навбатдаги ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. O'zLiDePнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси ҳам ушбу йўналишдаги ишларнинг Олий таълим муассасалари талабалари иштирокида изчил амалга ошириш имконини бериши билан аҳамиятлидир.

Партиявий лойиҳа доирасида O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Лойиҳадан кўзланган мақсад олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талаба ёшлар орасидан замонавий фикрлайдиган, маънан етук, ватанпарвар, партияга хайрихоҳ, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғибот этишда ташаббускор, фаол, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ва партия сафларини фаол ёшлар ҳисобидан кенгайтиришдан иборатдир.

Институтда бугунги кунда таҳсил олаётган 3401 нафар талабаларнинг 400 нафарга яқини O‘zLiDeP аъзоларидир.

  • Кўрилди
    446
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+