Депутат ташаббуси билан 77 нафар ёшларга 30 сотихдан ер ажратиб берилди

06.05.2022, 15:28

Депутат ташаббуси билан 77 нафар ёшларга 30 сотихдан ер ажратиб берилди

Маҳалла ободлиги – юрт ободлиги демакдир. Шу сабаб, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш, аёлларни, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва шу каби кўплаб долзарб вазифаларни бажаришда депутатларнинг алоҳида ўрни бор.

Бу борада халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Эржигит Эргашев томонидан амалга оширилаётган ишлар барчага ибрат бўлгулик.

Мисол учун, депутат ташаббуси билан сектор вакиллари билан ҳамкорликда тумандаги Пахтазор ШФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи “Ёшлар дафтари”га киритилган 52 нафар, “Аёллар дафтари”га киритилган 25 нафар фуқароларга 30 сотихдан ер ажратиб берилди. Ёшларни китобхонликка жалб қилишга ҳисса қўшишни ният қилган депутат ҳудуддаги 9 -умумтаълим мактабига 150 минг сўмлик китоб совға қилди.

Бу каби хайрли ишлар депутатларнинг ўз ваколатлари доирасида  маҳаллаларда аҳоли фаровонлигига муносиб ҳисса қўшаётганининг яққол исботидир.

Рустам Ачилов,

OʻzLiDeP Мирзачўл туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    582
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+