O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли маҳаллада хусусий клиника очди

06.05.2022, 15:40

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли маҳаллада хусусий клиника  очди

Самарқанд шаҳридаги “Ғиёсиддин Жамшид” маҳалласида тиббий-санитария ёрдамини аҳолига янада яқинлаштириш ва аҳолининг кўрсатиладиган тиббий хизматдан баҳрамандлигини ошириш мақсадида “Star med” хусусий тиббий клиникаси ташкил этилди.

Бугун мазкур маҳалла тиббиёт клиникасининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда сектор раҳбарлари, тиббиёт ходимлари, маҳалла фаоллари иштирок этиб, хусусий клиникада яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоли Дилафруз Холмуродова ташаббуси билан ташкил қилинган клиникада 32 нафар тиббиёт соҳаси вакиллари иш билан таъминланди. Клиника стационар 15 нафаргача, амбулатор 60 кишини қабул қилишга мўлжалланган бўлиб, замонавий жиҳозланган клиникада физиотерапия, УЗИ диагностика, терапевт, пулмонолог, ревматолог, кардиолог, лаборатория ҳамда дорихона аҳолига беминнат хизмат қилмоқда.

Шунингдек тадбир давомида аҳолига, айниқса хотин-қизларга бепул тиббий кўрик ташкил қилиниб, 40 га яқин хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтишди.

Мархабо Чулиева,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    571
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+