Салоҳиятли кадрлар - соҳа ривожини таъминлайди

06.05.2022, 15:41

Салоҳиятли кадрлар - соҳа ривожини таъминлайди

Ҳар қандай соҳанинг ривожи унда фаолият олиб борадиган кадрлар салоҳиятига боғлиқ. Шу боис, бугун ёшларимизни турли касбларга йўналтириш билан бирга, уларни захира кадр сифатида тайёрлаш, билими ва тажрибасини ошириб бориш муҳимдир.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши айни шу ниятда ҳудуддаги олий таълим муассасалари билан меморандум имзоламоқдаки, таълим даргоҳида таҳсил олаётган талабалар ичидан энг фаол, сиёсий уйғоқларини танлаб олиб, уларни раҳбар-кадрларга айланиши учун ўз имкониятларини ишга солишмоқда.

"Янги авлод кадрлари" лойиҳаси доирасидаги навбатдаги ҳамкорлик Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали билан йўлга қўйилди. Эндиликда ушбу ҳамкорлик натижаси ўлароқ академия талабалари сиёсий жараёнларга жалб этилади.

  • Кўрилди
    353
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+