Депутат сайловчининг мурожаатини жойига чиқиб ўрганди
06.05.2022, 15:45

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзи сайланган округ ҳудудларида бўлиб турибди.
Умидахон Закирова халқ ишончини оқлаб, амалий ишлари билан ўз сайловчилари орасида обрў қозонган халқ вакилларидан бири.
Андижоннинг "Бунёдкор" МФЙ да бир гуруҳ аҳоли вакиллари билан учрашиб, маҳаллада олиб борилаётган ишлар, фуқаролар томонидан кўтарилган муаммоларни ўрганди.
Мазкур маҳалла ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли вакиллари томонидан халқ вакилига мурожаат йўлланган. Депутат мурожаат юзасидан хонадонларга бориб, фуқаролар билан бирма-бир суҳбатлашди. Суҳбатлар чоғида мурожаатда келтирилган табиий газ етишмаслиги аниқланди.
- Бу муаммо борасида бормаган жойим қолмади, - дейди маҳалла фаоли Равшан Мамажонов. Депутатимизга йўллаган мурожаатимиз эътибордан четда қолмаганига хурсанд бўлдик. Депутатимизга катта раҳмат. Дарҳол масъуллар билан боғланди.
Дарҳақиқат, халқ вакили масалага ойдинлик киритиш мақсадида, Андижон ҳудудгаз таъминоти бош муҳандиси Абдумалик Мамадалиев билан боғланди. Минг афсуски, ижобий жавоб ололмагач, депутат томонидан тегишли ташкилотларга сўров юбориш белгиланди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Энди маҳалла бошқарувига солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилиб, “маҳалла еттилиги” бўлади
27.09.2023, 09:56
-
Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар
26.09.2023, 09:51
-
Энг эзгу мақсадимиз оилалар мустаҳкамлиги ва аёллар ҳуқуқий ҳимоясидир
21.09.2023, 10:23
-
Мирзаободда саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди
21.09.2023, 09:40
-
Ҳудудий инвестиция лойиҳаларни жалб қилиш борасидаги ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди
20.09.2023, 17:45
Фикрингизни қолдиринг