Депутат аҳолига ерларнинг ажратиб берилиши ҳолатини ўрганди

06.05.2022, 16:19

Депутат аҳолига ерларнинг ажратиб берилиши ҳолатини ўрганди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ташкил қилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлонбек Эргашев аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, 10 сотихли ерларни назорат қилиш мақсадида ўз сайлов округида бўлди.

Дастлаб, халқ вакили Пахтаобод туманидаги “Охунжон бобо” фермер хўжалигига қарашли 23 нафар кам таъминланган оилаларга берилган ерлардан фойдаланиш ҳолатларини ўрганди. Шунингдек, тумандаги “Зиёли” МФЙда яшовчи Эрали Қобулов билан учрашди. Унга берилган ер майдонида ҳозир маккажўхори экилгани, ундан 1 тонна ҳосил олиши кутилаётгани ва ердан иккинчи марта такрорий экин экиш мақсадида фойдаланишини айтиб ўтди.

10 сотихли ер майдонлари тумандаги “Қумшайдон” МФЙ да яшовчи 26 нафар аҳоли вакилларига берилган. Зухриддин Комилов ўзига ажратилган ер майдонига ловия экиб, 150 кг даромад олиш кўзда тутилган. Иккинчи марта ҳосил олиш учун мош экишни режа қилган.

-Мамлакатимизда одамларнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшаши учун дарду-ташвишига қулоқ тутиб, дуч келган муаммоларини ҳал этишга кўмаклашишнинг ўзи юксак фазилат ва шарафли ишга айланди, - дейди депутат Жавлонбек Эргашев. Зеро, бизга ишонч билдирган аҳоли билан юзма-юз учрашиб, уларнинг ҳаётий муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш ва одамларнинг оғирини енгил қилиб, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш асосий вазифамиздир.

  • Кўрилди
    613
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+