Депутат Ғиждувон туманидаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди

06.05.2022, 16:20

Депутат Ғиждувон туманидаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди

Жойларда парламент қуйи палатаси депутатларининг Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашувлари давом этмоқда. Халқ ноиблари ҳудудларда рўй бераётган туб ўзгаришларни кўздан кечириш билан бирга ўз ечимини кутаётган дорлзарб масалаларни ҳам атрофлича ўрганиб чиқмоқдалар.

Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Бафоев Ғиждувон туманидаги “Ғиждувон Машҳураси" хусусий корхонасида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди. Депутат билан мулоқотда корхона раҳбари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Замира Сафарова корхонанинг истиқболдаги режалари тўғрисида сўз юритди.

Шу куни депутат Ш.Бафоев таниқли тадбиркор З.Сафарова томонидан Ғиждувон эркин иқтисодий зонасида ташкил этилган ПВХ (поливинил хлорид) қурилиш - пардозлаш материаллари ишлаб чиқариш цехида бўлиб, у ердаги тайёр маҳсулотларни кўздан кечирди. Ҳозирги пайтда мазкур цехда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ўзининг сифати, пишиқлиги билан нафақат маҳаллий харидорларга балки Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон каби хорижий давлатлардаги буюрмачиларга ҳам манзур бўлмоқда. Ишлаб чиқариш цехида имтиёзли кредит асосида 600 минг долларлик асбоб-ускуналар ўрнатилган бўлиб, бугунги кунда бу ерда маҳаллий аҳоли вакилларидан 20 нафарининг  бандлиги таъминланган. Корхонага хом ашё асосан Хитой давлатидан келтирилиб, олти ойга етадиган маҳсулот заҳираси яратиб қўйилган. Депутат Ш.Бафоев ишлаб чиқариш цехида фаолият олиб бораётган ишчи ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини кўздан кечирди. Аниқланган качиликларни бартараф этиш юзасидан ўз тавсияларини берди.

Ш.Бафоев шу куни "Ғиждувон Автоустоз" МЧЖ да ҳам бўлиб,  Президентимизнинг жорий йил 11 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари доирасида ушбу МЧЖда бажарилаётган ишлар билан қизиқди. Автомактабда ҳозирги пайтда 25 нафар малакали устозлар бўлажак ҳайдовчиларга касб сирларини ўргатмоқда. 16 та замонавий техникалар, бугунги давр талабига тўлиқ жавоб бера оладиган автодром мактаб тингловчилари ихтиёрида. Ўқув хоналари замонавий техникалар ва ўқув қўлланмалари билан таъминланган.

Президентимизнинг видеоселектордаги эътирозли сўзларида жон бор,- деди депутат Ш.Бафоев. Транспорт ҳодисаларининг кўпига ҳайдовчиларнинг йўл қоидаларини қасддан менсимаслиги ва тажрибасизлиги, пиёдаларнинг қоидаларга амал қилмаслиги ҳам сабаб бўлмоқда. Шу боис, бу йил барча ҳудудларда «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» умуммиллий дастури амалга оширилиши кўзда тутилган.

         Автомактаб раҳбари Ҳикмат Сафаров Ш.Бафоев билан суҳбатда, ушбу касб-ҳунар масканида давомат ва ўзлаштиришнинг талаб даражасида бўлишига, назарий ва амалий машғулотларнинг ўз вақтида ўтказилишига, бир сўз билан айтганда мактаб битирувчиларининг келгусида пухта билим, бой тажриба ва тегишли малакага эга бўлишларига катта эътибор бериляпти. Токи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ҳар битта битирувчи йўлларда хавфсизлик қоидаларига риоя этадиган бўлсин. Келиб чиқиши мумкин бўлган йўл тарнспорт ҳодисаларининг олдини олишда бу ниҳоятда муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.  

Депутат Ш.Бафоевнинг Бухородаги ўз сайловчилари билан учрашувлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    444
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+