Тиббиёт ходимларининг 12 нафари партия сафига қўшилди

07.05.2022, 14:46

Тиббиёт ходимларининг 12 нафари партия сафига қўшилди

Ўз сафларига 7894 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган Шароф Рашидов туман Кенгаши таркибидаги 102 та қуйи бўғин фаоллари жойлардаги аҳолини қийнаётган муаммоларни партиявий воситалар билан ҳал қилишда депутатларга яқиндан кўмакдош бўлмоқдалар. Бу эса аҳоли орасида партиянинг мавқеи ва обрўсининг ошишига сабаб бўлиб, партия сафига кириш истагида бўлган юртдошларимиз сонининг ошиб боришига сабаб бўлмоқда.

Шароф Рашидов тумани Ҳайрабод МФЙ оилавий поликлиникаси қошида 2020 йилда ташкил қилинган БПТ аъзолари сони ўтган вақт давомида 33 нафарга ошиб, бугунги кунда 45 нафарга етгани фикримиз исботи.

 Тажрибали партия фаоли Тўлқин Рашидов етакчилик қилаётган Бошланғич партия ташкилотининг, Партия Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни ҳамда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш савиясини янада яхшилашга қаратилган мақсад ва вазифаларга бағишланган  очиқ йиғилишга тиббиёт масканида фаолият кўрсатаётган ходимлар, депутатлар ҳам таклиф қилинди.

Тадбир давомида ҳудудда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш савияси, уни яхшилаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилди. Ходимлар ва партия фаоллари томонидан кўтарилган масалалар депутатлар назоратига олинадиган бўлди.

Тадбиридан сўнг партия сафига кириш истагида бўлган яна 12 нафар янги аъзолар рўйхати шакллантирилди.

Ойбек Умурзоқов,

OʻzLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    490
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+