Сел оқибатларини бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар депутат назоратига олинди

07.05.2022, 14:48

Сел оқибатларини бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар депутат назоратига олинди

Зомин туманининг тоғли ҳудудларида кузатилган ёғингарчилик натижасида туманнинг Пшағор, Аччи ва Шўрча қишлоқларидан ўтган сойлардан кучли сел келди. Ҳодиса оқибатида сел сувлари “Жиззах — Зомин” автомобиль йўли остида ўрнатилган қувурларга сиғмасдан, ушбу йўлнинг 25, 26, 27-километрлари устидан тошиб ўтган.

Табиий офат оқибатида аҳоли хонадонларига, қишлоқлар инфраструктурасига анчагина зиён етказилган. Айни пайтда сел оқибатларини бартараф этиш мақсадида маҳаллий ҳокимият ва тегишли ташкилотлар томонидан керакли тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда. Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Эркин Холматов бошчилигидаги бир гуруҳ партия фаоллари ҳам селдан зарар кўрган қишлоқларда бўлиб, аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқдалар. Келтирилган зарар аниқланмоқда.

Айни пайтда сел оқибатларини бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган барча чора-тадбирлар депутатлик назоратига олинган.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    373
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+