Депутат ташаббуси билан беморга алоҳида тиббий ёрдам кўрсатиладиган бўлди

07.05.2022, 14:49

Депутат ташаббуси билан беморга алоҳида тиббий ёрдам кўрсатиладиган бўлди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ташкил қиляпти, муаммоларини ўрганяпти, тегишли ташкилотлар орқали ечимини топмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова ҳам ўз сайловчилари билан учрашди.

Учрашув давомида депутат Бувайда тумани “Қоратепа” маҳалла фуқаролари йиғини Гиламчилик кўчасида истиқомат қилиб келаётган Махмудхужаева Мастурахон ая ҳолидан хабар олди. У киши соғлиқларидаги муаммо туфайли тўшакка михланиб қолганликлари, тиббий муолажага ва айни дамда жарроҳлик амалиётидан кейинги чуқурлаштирилган текширувга мухтожликларини айтиб мурожаат қилди.

Депутат М. Ибрагимова Мастурахон аяга ўз маслаҳатларини берди ва шу жойнинг ўзида туман тиббиёт бирлашмаси билан боғланиб уларга алоҳида тиббий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Депутатнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    532
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+