Депутат сайловчилар муаммоларининг аксариятини жойида ҳал қилди

07.05.2022, 14:52

Депутат сайловчилар муаммоларининг аксариятини жойида ҳал қилди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова ўз сайлов округида аҳоли билан учрашувлар, очиқ мулоқотлар ўтказиб, уларни ўйлантираётган масалаларни ўрганмоқда.

Халқ ноибининг Наманган шаҳридаги “Саноат” МФЙ аҳолиси билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотларда қатор муаммолар келиб тушди. Жумладан, ногиронлик нафақасини тайинлаш тартибини соддалаштириш, оддий ишчиларга қўлланилган пенция миқдорини ошириш, маҳалла ҳудудидаги 10-сонли ҚВП га қўшимча шифокорлар кераклиги, ички кўчаларни асфальтлаштириш ва пиёдалар йўлагини барпо этиш ҳамда касаллик тури бўйича шифохонада ётиб даволанишга ёрдам каби қатор мурожаат қилинди.

Ушбу кўтарилган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал қилинган бўлса, муддат талаб қиладиган баъзи муаммолар назоратга олиниб, ечими изланди.

Халқ вакилининг учрашуви “Яккатут” маҳалласида ҳам давом этди.  Аҳоли билан мулоқотларда болалар боғчаси қуриш, табиий газ билан таъминлаш, электр энергияси тармоғини янгилаш, маҳалладаги янги аҳоли пунктига асфальт ва электр таъминотини тортиш, қўшимча суюлтирилган газ баллон, тикувчилик қилиш учун тикув машинаси билан таъминлаш каби қатор мурожаат бўлди. Ушбу муаммолар ҳам мутасадди раҳбарлар орқали ўз ечимини топишга келишиб олинди.

Депутат мазкур маҳаллада яқинда иш бошлаган тикувчилик цехини кўздан кечирди. У ерда меҳнат қилаётганларнинг аксарияти маҳалладаги ишсиз ва “Аёллар дафтари”да рўйхатга олинган хотин-қизлардан ташкил топган.

Ушбу мўжазгина корхона “Яккатут” маҳалла фаоллари ташаббуси билан ташкил қилинган бўлиб, ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунар ўрганишяпти, аҳолига тайёр маҳсулотлар арзон нархларда сотилмоқда.

Халқ вакили ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаган ҳолда корхона ташкилотчиларига келгуси ишларида омад тилаб, фаолиятни янада кенгайтириш ва оммага ёйишда ўз кўмагини аямаслигини билдирди.

Ўрганишлар жараёнида депутат ҳудудидаги 11-мактабгача таълим муассасаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Ушбу муассаса икки юз ўринга мўлжалланган бўлсада ҳозирги кунда 50 нафар болажонларни тарбиялаб келяпти. Боғча мудири майдони катта бўлишига қарамай бино камлиги, мавжуд бинолари эса таъмирталаб холга келиб қолганлигини айтиб ўтди. Мазкур мурожаат тегишли ташкилотлар орқали ижобий ечим топиладиган бўлди.

  • Кўрилди
    499
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+