Депутат уруш ва меҳнат фахрийларини йўқлаб борди

07.05.2022, 14:57

Депутат уруш ва меҳнат фахрийларини  йўқлаб борди

Бугун кўпчилик Хотира ва қадрлаш куни арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда фронт орти фахрийлари, табаррук қариялар ҳолидан хабар олиб, уларни совға-саломлар билан йўқлаш ҳаракатида.

Айни шу мақсадда Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Қобилжон Дадабаев ташаббуси билан 1-Орзу сайлов округи ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган ана шундай инсонлар хонадонига ташриф буюриб, уларга байрам туҳфалари топширилди.

Бугунги тинч ва осойишта юртда яшаётганимизга шукроналар айтамиз  — дейди Мустақиллик маҳалласида яшовчи Февзияхон Абдурахманова. –Депутатимизнинг йўқловидан бошимиз осмонга етди. Бизни қадрлаётганларнинг барчасига раҳмат.

  • Кўрилди
    443
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+