Эски кўприклар ўрнига янгисини қуриш керак

07.05.2022, 15:01

Эски кўприклар ўрнига янгисини қуриш керак

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фахриддин Саматов, халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутатлари  ҳамда ёрдамчиси билан бирга туманинг “Бешбулоқ”, “Камар”, “Қирон”, ”Ободгузар”,  “Матонат” ва “Боботоғ” маҳаллаларидаги хўжаликлараро зовурлар ва улар устидаги кўприклар аҳволи, экин майдонларининг  мелиоратив ҳолати хамда ирригация тизимларини  ўрганди.

Ўрганиш давомида “Бешбулоқ” ва “Камар” маҳаллалари орасидаги “Меҳнат–Роҳат-1” хўжаликлараро ўтувчи зовур устидаги кўприк, “Қирон” ва  ”Ободгузар” маҳаллалари ҳудудида йўл ўтказиш учун қурилган ҳамда Жарқўрғон-Какайди йўналишидаги “Меҳнат–Роҳат-2” хўжаликлараро зовурнинг кўприклари замонавий талабларга жавоб бермаслиги ойдилашди. Чунки улар ерости сзот сувларини Сурхон дарёсига ташлаш (сброс) учун 1000 дм.ли трубалар устига қурилган. Аслида эса ерости сзот сувларини  тўлиғича ўтказиб юбориш учун очиқ дренаж шаклда, замонавий типдаги кўприк қурилиши лозим. Негаки, ушбу ҳудуддаги ерларнинг зах қатлами кўтарилиши натижасида фермер хўжаликларининг 2,5 минг гектар экин майдонлари, 1,0 минг гектар аҳоли томорқаларидаги қишлок хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги,  ернинг мелиоратив ҳолати пасайиши  ва  дарахтларнинг йилдан йилга қуриб кетиши хамда ичимлик сувларининг таркиби ушбу сзот сувлар таъсирида ўз сифатини йўкотишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, аҳоли томорқасидан етиштираладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан етарли ҳосил олинмаслиги натижасида, аҳолининг банклардан олинган кредитларни тўлаш қобилияти йўқолишига, маҳсулотлар экспортининг камайишига сабаб бўлади.

Демак, мазкур ҳолатларни олдини олиш учун тегишли вазирлик ва идоралар билан муаммоларни бартараф этиш, яъни замонавий кўприклар қуриш бўйича Ф.Саматов томонидан депутатлик сўровлари чиқарилиши белгилаб олинди. 

Куннинг иккинчи ярмида Ф.Саматов шу ерлик аҳолининг мурожатларини ўрганди. Тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариш майдонига кириш учун автойўл очишда, аукциондан ер ажратилишида амалий ёрдам сўралди. Жарқўрғон тумани “Ўрикли” маҳалласи аҳолиси эса маҳалла худудидаги “Хусанхон Эшонбобо” қабристонига электр тармоғини тортиш учун амалий ёрдам сўради. Бу бўйича муаммоларнинг ҳал этилишини депутат ўз назоратига олди.

Феруза Раҳмонқулова,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши фаоли

  • Кўрилди
    635
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+