Энг яхши тадбиркор-ҳунармандлар танлаб олинди

07.05.2022, 16:34

Энг яхши тадбиркор-ҳунармандлар танлаб олинди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” ва O’zLiDeP Бойсун тумани Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари Хусан Ҳолиқов бошичилигида ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан Сурхондарёда "Ишбилармон аёл" кўрик-танловига старт берилди.

Танловнинг Бойсунда ўтказилган туман босқичида асосан ҳунармандчилик билан шуғулланиб, тадбиркорлик қилаётган хотин-қизлар иштирок этишди. Улар ўзларининг кашта, сўзаналари ҳамда гилам ва жанда матосидан тикилган замонавий либослари билан ўз маҳсулотларини ҳакамлар ҳайъатига намойиш қилишди.

Бир-биридан бежирим, миллий анъаналаримизни кўз-кўз қилувчи кашталар, қўли гул ҳунарманд аёлларимиз томонидан тикилган маҳсулотлар кўзни қувнатади. Улар нафақат юртимизда, балки халқаро кўзргазмаларни забт этиб, хорижликларнинг ҳам эътиборини аллақачон тортиб улгургани рост.

Танловда иштирокчилар орасидан энг муносиблари танлаб олинди. Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра, 1-ўринни кўп йиллик тадбиркор Ҳадича Рахимбердиева, 2-ўринни Малика Подшоева, 3-ўринни эса Шоҳиста Иззатуллаевалар эгаллашди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    485
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+