Тошкент вилоятида истиқомат қилаётган уруш қатнашчилари ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди

10.05.2022, 15:52

Тошкент вилоятида истиқомат қилаётган уруш қатнашчилари ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди

Маълумки, ҳар йили 9 май куни юртимизда жаҳон урушидан олдин ва кейинги тарихимизда Ватанимиз тинчлиги ва равнақи учун жонини фидо қилган барча аждодларимиз хотирланади. Ҳаёт бўлганларига эса ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади, уларни қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади.

Мазкур сана ўтганларнинг ёд этилиши, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, қолаверса, кекса нуроний онахон ва отахонларни йўқлаш, ҳолидан хабар олиниши, қадрланиши билан янада аҳамиятлидир.

O’zLiDeP Оҳангарон, Пискент туман ҳамда Оҳангарон шаҳар Кенгашлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлари ҳам ҳудудда истиқомат қилувчи фронт ва фронт орти қатнашчилари ҳолидан хабар олишди.

Оҳангарон туман Давлат хизматлари маркази жамоаси билан ҳамкорликда ўтказилган 45 дан ортиқ тадбирларда 6 нафар фронт, 39 нафар фронт ортида меҳнат қилган иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонларига ташриф буюрилди. Жумладан, 96 ёшли Зикирали Йўлдошев, 97 ёшли Хуриниса Курдошева, 96 ёшли Солия ая Мирзиёровалар хонадонларида бўлган байрам ташкилотчилари уларни байрам муносабати билан самимий табриклаб, партия ва Давлат хизматлари марказининг эсдалик совғалари тақдим этишди. Урушнинг аёвсиз заҳматини чеккан кекса авлод вакиллари бугунги тинч-осойишта кунларга шукрона қилиб, хабар олгани келган партия фаолларининг ташрифидан миннатдорликларини билдириб, ўтганлар хотирасини ёд этиб, дуога қўл очишди.

Зотан, инсоният иккинчи жаҳон урушида қатнашган, бу аёвсиз жангу жадалда қаҳрамонларча ҳалок бўлганлар xотирасини асло унутмайди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    465
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+