Паркентлик ҳоким ёрдамчилари партия сафига қўшилди

10.05.2022, 16:16

Паркентлик ҳоким ёрдамчилари партия сафига қўшилди

Ҳоким ёрдамчилари институтига асос солингани мамлакатда аҳоли турмушини яхшилашга хизмат қилувчи лавозим бўлди, десак асло муболаға бўлмайди.

Юртимизда йўлга қўйилаётган “Маҳаллабай” ишлаш тизими тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг даромади ва харид қобилиятини ошириш, ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллалар билан манзилли ишлаш ва уларнинг “ўсиш нуқталари”ни ҳаётга татбиқ этишда яхши самара бермоқда.

Мана шу “маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, “Маҳалладан чиқмай туриб барча хизматлардан фойдаланиш” тамойили асосида давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар тақдим этилишига имкон яратиш мақсадида ўз фаолиятини юритувчи бир гуруҳ ҳоким ёрдамчилари партиямиз сафига қўшилди.

O’zLiDeP Паркент туман Кенгаши томонидан “Ҳоким ёрдамчилари маркази”да ўтказилган тантанали маросимда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутати Бахтиёр Рухитдинов, партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Комил Исломов ҳамда “Ҳоким ёрдамчилари маркази” ходимлари, ҳудуддаги маҳаллаларда фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.

 Тадбирда партияга қабул қилинганларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Уларнинг “хонадонбай” сўровлар ўтказиш орқали маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш “портрети”ни ишлаб чиқиш, маҳалланинг ихтисослашуви ва “ўсиш нуқталари”дан келиб чиққан ҳолда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўриш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишга жойлашиш истагини билдирган ишсизлар бандлигини таъминлаш ва аҳолини ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашиш каби масъулиятли ишларига омад ва зафарлар тилади.

Маросимда янги бошланғич партия ташкилоти ҳам ташкил этилди. “Ҳоким ёрдамчилари маркази” номи остида ташкил этилган БПТга марказнинг интилувчан, ташаббускор, ўз сиёсий позицияси ва мустақил фикрига эга ходими Гавҳар Қорабоева раис этиб сайланди.

Шундай қилиб, партиямиз сафи олий маълумотли, иқтисодиёт соҳасида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган, ҳудуднинг шарт-шароитини яхши биладиган, тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларнинг бизнес лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тажрибасига эга бўлган 54 нафар янги аъзолар билан бойиди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    586
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+