“Аёллар дафтари” рўйхатида турган хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

10.05.2022, 16:17

“Аёллар дафтари” рўйхатида турган хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва Сергели туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан тумандаги "Эзгулик" МФЙда аҳоли билан мулоқот ташкил қилинди. Тадбирда Тошкент шаҳар ва Сергели туман Кенгаши депутатлари, шунингдек, “Аёллар дафтари” рўйхатида турган хотин-қизлар, Банк ходимлари,  мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Мулоқотда асосий эътибор хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш, турар жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни белгилаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни «Аёллар дафтари» орқали манзилли қўллаб-қувватлаш масалаларига қаратилди.

Тадбирда “Аёллар дафтари” рўйхатида турган хотин-қизларга бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратилиш тартиблари, ўз тадбиркорликларини йўлга қўйишларида зарур бўладиган ҳуқуқий билим, фойдали маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Тадбирлар мобайнида хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишди.

  • Кўрилди
    408
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+