Хивалик ҳоким ёрдамчиларнинг 17 нафари O'zLiDePни танлади

10.05.2022, 16:22

Хивалик ҳоким ёрдамчиларнинг 17 нафари O'zLiDePни танлади

Ҳозирги кунда партия сафида аъзолар сони кун сайин ортиб бормоқда ва бундай тадбирлар туман ва шаҳар кенгашларида мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги партияга янги аъзоларни қабул қилиш жараёни Хива шаҳрининг "Қиёт" маҳалласида кўтаринки тарзда бўлиб ўтди. Тадбирда  партия вилоят кенгашининг раиси Ислом Файзуллаев, вилоят кенгаши масъул ходими Шухрат Атажанов ва ва Хива шаҳар кенгашининг масъул ходими Садоқат Рўзметовалар иштирок этди.

Ҳоким ёрдамчилари бугунги оқилона сиёсатни тўғри англаб, энг оқилона танловни амалга оширдилар, яъни ҳоким ёрдамчиларидан 21 нафаридан 17 нафари O'zLiDePни танлади. Партия вилоят кенгаши раиси қўлидан улар партия аъзолик гувоҳномаларини мамнуният билан қабул қилиб олдилар.

Учрашув якунида ҳоким ёрдамчиларининг келгуси фаолиятида партиямиз Дастур ва мақсадларига уйғун равишда иш олиб боришлари уларнинг самимий сўзларида ўз ифодасини топди.

  • Кўрилди
    434
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+