Депутат аҳоли билан юзма-юз мулоқот орқали муаммоларга ечим топди

10.05.2022, 16:23

Депутат аҳоли билан юзма-юз мулоқот орқали муаммоларга  ечим топди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонова аҳолининг турмуш шароитларини ўрганиш, жойлардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида Бухоро туманидаги “Галаосиё” МФЙда бўлиб аҳоли, шунингдек, маҳалладиги 2-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 11-сонли мактабгача таълим ташкилоти  жамоалари билан учрашди.

Аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар чоғида ечимини кутиб қолган муаммолар, жумладан маҳалладаги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалалар, ички йўлларни таъмирлаш, битирувчи ёшларни иш билан таъминлаш шу билан бирга ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ бир қатор масалалар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар муҳокама этилди.

Жумладан, туман марказий ўйингоҳида таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш, “Галаосиё” МФЙ ҳудудида, қариялар чойхонаси ҳамда болалар майдончасини барпо этиш, 36-37-МТТларини зарур жиҳозлар билан таъминлаш сингари масалалар шу куннинг ўзида депутат Эмма Аслонова ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда жойлардаги ҳоким ёрдамчилари иштирокида ўтказилган йиғилишда атрофлича кўриб чиқилди. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шу билан бирга аҳоли ўртасида “Очиқ бюджет” дан кўзда тутилган мақсад ва шу асосда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар бўйича аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини жонлантириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Шу куни депутат Эмма Аслонова томонидан тумандаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оила вакиллари ҳолидан хабар олиниб, уларга бир неча турдаги озиқ- овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Аҳоли муаммоларини ҳал этиш, турмуш шароити ва ҳаёт сифатини яхшилаш бугун давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари ҳам ана шу эзгу мақсад йўлида хизмат қилмоқдалар.

  • Кўрилди
    349
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+