Бандихонлик ҳоким ёрдамчилари сафимизда

10.05.2022, 16:29

Бандихонлик ҳоким ёрдамчилари сафимизда

Бандихон туманида 22 та маҳалла бор. Бугунги кунда уларнинг барчасида ҳоким ёрдамчилари қизғин иш олиб боришмоқда, аҳолининг муаммоларини ечиш, уларни фойдали меҳнат билан банд қилиш учун астойил ҳаракат қилишмоқда.

Мисол учун, «Сарой» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Абдуманнон Ғаффоров маҳалласидаги 16 нафар фуқарони доимий иш билан, 78 нафарини эса ўзини ўзи банд қилишдек юмуш билан банд қилишга кўмаклашди. Жами 230 миллион сўм миқдорда имтиёзли кредит ажратилиб, бунинг орқасидан 8 та хонадон иссиқхонали бўлди. Яна 2 нафар фуқаро тикувчилик ҳамда асаларичиликни йўлга қўйди. Уларнинг сафига «Томорқа хизмати» кўрсатувчи 2 нафар кичик тадбиркор ҳам қўшилиб, иш бошлади. Буларнинг бари натижа эмасми.

O'zLiDeP Бандихон тумани Кенгаши ҳам ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаган ҳолда уларни ўз сафига қўшиш ҳаракатида. Яқинда уларнинг 15 нафари партия аъзолигига қабул қилинди. Сафимизга янги қўшилган ҳоким ёрдамчиларига аъзолик гувоҳномалари ҳам топширилди.

Бахром Йўлдошев,

O'zLiDeP Бандихон туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    363
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+