Гурланда фаолият бошлаган ҳоким ёрдамчиларининг 40 нафари O'zLiDeP сафига қўшилди

11.05.2022, 15:15

Гурланда фаолият бошлаган ҳоким ёрдамчиларининг 40 нафари O'zLiDeP сафига қўшилди

Хабарингиз бор, республикамизнинг барча маҳаллаларда Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти ташкил этилди.

Хоразм вилояти Гурлан тумани партия масъуллари ташаббуси билан бугун сафимизда ҳоким ёрдамчиларининг сафи кенгайди. Гурлан туманида 50 нафар ҳоким ёрдамчилари фаолиятини бошлаган бўлса, тарғибот натижасида уларнинг 40 нафари O'zLiDeP аъзолигига қабул қилинди. Бугун ўз ишончи ва билимига суянган маррани катта олиб халқ хизматига камарбаста бўлаётган ҳоким ёрдамчилари катта ва масъулиятли ишларда партиянинг ҳамкорлигини бугундан бошлашга қарор этишди. Чунки партиямизнинг асосий мақсади, ғояси ҳам "Инсон қадрини улуғлаш", "Инсон қадрини эъзозлаш" учун хизмат қилади.

  • Кўрилди
    735
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+