Фаол ёшлар тақдирланди

11.05.2022, 15:22

Фаол ёшлар тақдирланди

O’zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда партиянинг “Ёшлар қаноти” гуруҳи олдида турган муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Жумладан, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси” мазмун-моҳияти ҳамда йўл харитасидаги ёшлар билан ишлаш борасидаги вазифалар тушунтирилди.

Шунингдек O’zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири Ж.Хужамқулов тадбир иштирокчиларига O’zLiDePнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси тўғрисида маълумотлар берди. Ушбу лойиҳа партия томонидан 2018 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Вилоятнинг барча олий ўқув юртларидан фаол ёшлар ҳисобига партиянинг янги авлод кадрлари шакллантириб борилмоқда.

Тадбир доирасида 10 нафарга яқин фаол ёшлар партия аъзолигига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди. O’zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишдаги фаол иштироки учун 11 нафар “Ёшлар қаноти”нинг фаол аъзолари O’zLiDeP вилоят Кенгашининг ташаккурномалари билан тақдирланди.

Қодир Шойимов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    481
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+