Партия вакиллари ва ҳоким ёрдамчилари аҳолига тадбиркорлик қилишда кўмакчи бўляпти

11.05.2022, 15:24

Партия вакиллари ва ҳоким ёрдамчилари аҳолига тадбиркорлик қилишда кўмакчи бўляпти

O'zLiDeP Гулистон туман Кенгашида партияга аъзо бўлган маҳалла ҳоким ёрдамчилари кўпчиликни ташкил этади.

Маҳаллалардаги ҳар бир хонадон ва оила аъзолари билан ҳамсуҳбат, уларнинг дунёқараши ва қизиқишларидан бохабар бўлиш маҳалла ҳоким ёрдамчилари учун зарур жиҳат. Қайси оилада ишсиз ёки бекорчи бўлса-шу жойда муаммо бўлиши тайин. Шунинг учун ҳам хонадонлар “паспорти”-уларнинг маънавий ва моддий қиёфасини акс эттириб туради.

А.Навоий маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Дилмурод Каримов бу лавозимга ўтган куни партия аъзолигига ҳам қабул қилинганди. Демак, унинг вазифасига масъулияти икки карра ошган, партия йўналишида ҳам тадбиркорлар сафини кенгайтиришга ҳаракат қилаяпти.

Дилмурод партиядошларни маҳалладаги Дилфуза Элтоева хонадонидаги иссиқхона билан таништириш учун унинг уйига бошлади.

Дилфуза Элтоева болалигидан ота-онасининг ортидан эгат оралаб катта бўлган қизлардан экан. Қишлоқ аёлининг ҳар кунлик меҳнати-у ким бўлиб ишлашидан қатъий назар бир хил рўзғорни ҳам, давлат ишини ҳам бажариши шарт. Дилфуза ҳамшира, туман шифохонасида ишлайди. Иссиқхонани ташкил қилганига 3 йил бўлибди. 5 сотихли иссиқхонадаги бодиринглар илк ҳосилини кўрсатди. Иссихона атрофида қатор жўяклар картошка, помидор, саримсоқпиёз, булғор қалампири экилган. Ариқ четларидаги қорағат (смородина) ҳосилга киргандан қўшнилар буюртма беришни бошларди. Дилфуза эрта баҳорда қўни-қўшниларга қорағат кўчатларини улашиб чиқди. Беор-беозор кўчатлар тезда тутиб кетди. Энди қўшнилар ҳам Дилфуза сингари томорқадан унумли фойдаланишни ўрганишаяпти.

Энди қишлоқ аёллари ҳам ҳангомага “элак сўраб” чиқмайди, уруғми, кўчатми сўрайди ёки ўзида бўлса улашишга чиқади.

O`zLiDeP Сирдарё вилояти кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+