Депутат маҳалла фуқаролари билан мулоқотда бўлди

11.05.2022, 15:26

 Депутат маҳалла фуқаролари билан мулоқотда бўлди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов Юнусобод туманидаги “Тикланиш”, “Исломобод”, “Хасанбой” маҳаллаларида яшовчи аҳоли билан учрашув ташкил қилди.

 Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан депутатга мурожаат қилишди. Кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди ҳамда узоқ вақтдан бери бетоб, ногиронлиги бор ва оғир аҳволдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими ҳисоб-рақамидан маблағлар ажратилиши белгиланиб олинди.

Дарҳақиқат, аҳолининг оғирини енгил қилиш, муаммоли масалаларни ҳал этиш, жойлардаги мавжуд вазиятни ижобий томонга ўзгартиришда депутутларимиз фаоллик кўрсатиб, олиб борилаётган ислоҳотларга ўзларини камтарона ҳиссаларини қўшмоқдалар. Албатта, ҳаёт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди, ҳаёт дегани муаммосиз бўлмайди, тараққиёт йўлида турли масалалар, катта-кичик ташвишлар бўлиши мумкин. Бу масалаларни ечиш, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, амалий ишларни кучайтириш бу катта масъулият ва айни пайтда катта шарафдир.

  • Кўрилди
    572
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+