12-Яланғоч сайлов округидан сайланган депутат сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилди

12.05.2022, 10:08

12-Яланғоч сайлов округидан сайланган депутат сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилди

Шу кунларда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари ўзлари сайланган округларида сайловчилар билан мулоқотлар ўтказяпти. Юзма-юз мулоқотларда депутатлар аҳоли томонидан билдирилган таклифларни, муаммоларни жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Жамолиддин Мелибоев Мирзо Улуғбек туманидаги "Хабиб Абдуллаев", "Шахриобод" ва "Боғимайдон" маҳалла фуқаролари билан жонли мулоқот қилди. Учрашувда асосан оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган қаровчиси бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, шунингдек, узоқ муддатдан бери бетоб бўлиб ётган ночор фуқаролар, сурункали касалликка чалинган, дори-дармонга муҳтож оилалар, жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун етарлик маблағи бўлмаган ночор оилалар ўз мурожаатлари билан қатнашди.

12-Яланғоч сайлов округидан сайланган депутат сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилди

Депутат ушбу йўналишдаги муаммоларни тинглар экан, қилинган барча мурожаатлар ўз ечимини топиш мақсадида Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, мутасадди ташкилотлар вакиллари бевосита иштироки таъминланди.

Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ечим топилган бўлса, муддат талаб қиладиган масалалар тегишли ташкилотлар орқали ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Депутат учрашувда иштирок этиш имконияти бўлмаган кекса нуронийлар, бетоб бўлиб ётган фуқарорларимиз хонадонига ташриф буюриб, улар билан дилдан суҳбатлашди, муаммо ва таклифларини тинглади.

Депутатнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    247
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+