Ғаллаоролда томорқачиликни янада ривожлантиришга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди

12.05.2022, 17:52

Ғаллаоролда томорқачиликни янада ривожлантиришга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан Ғаллаорол туманида аҳолининг томорқадан унумли фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалий семинар ташкил этилди.

Маҳаллий Кенгаш депутатлари, фермерлар, сектор, маҳалла ҳамда томорқачилар иштирок этган тадбирда бир нечта хонадонлардаги илғор иш тажрибалари ўрганилди, аҳоли мурожаатлари тингланди.

Семинар ташкил этилган  Маданият ҚФЙдаги  Қанглиобод қишлоғида айни пайтда 1581 та хонадонда 9 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Эътиборли томони, маҳаллада томорқачилик анчагина ривожланган. Биргина кичик иссиқхоналарнинг сони бугунги кунда 43 тага етган.

Кафтдек ердан катта даромад олаётган хонадон эгаларидан бири  Зулфияхоним маҳалласида истиқомат қилувчи Улуғбек Усмонов ўз хонадонида иссиқхона ташкил қилган. 30 туп лимон кўчатидан ҳосил олиб бошлаган. Бу йил 1 тонна атрофида маҳсулот олиш ниятида. Шунингдек, 1 сотих ер майдонида Биогумус органик ўғит етиштириш билан шуғулланмоқда.

Бўлиб ўтган амалий семинар давомида кафтдек ердан катта даромад олиш сирлари кўп эканлигини, бироқ бир қатор ечимини кутаётган муаммолар, жумладан, имтиёзли кредит олиш, томорқа учун мўлжалланган кичик техник воситалардан унумли ва кенг фойдаланишни йўлга қўйиш, логистика, маҳсулотларни экспорт қилиш каби масалаларда томорқачилар дуч келаётган муаммоларга тезкорлик билан ечим топиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Мазкур масалаларда масъул бўлган мутасаддилар билан партия фаоллари, депутатлар ҳамкорлигини янада кучайтиришга келишиб олинди.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    365
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+