Китоб – маънавият бешиги
12.05.2022, 17:55

O’zLiDeP Элликқалъа туман Кенгаши томонидан “Янги уйғониш даври – китоб ва кутубхонадан бошланади” мавзусида Элликқалъа ихтисослаштирилган санъат мактабида учрашув ташкил қилинди.
Тадбирда Президентнинг 2022-2026 йиллларга мўлжалланган 7 устувор йўналиш ва 100 мақсадни ўз ичига олган “Тараққиёт стратегияси”да белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда маънавий тараққиётни таъминлаш, аҳоли ўртасида маънавий муҳитни шакллантириш, ёшлар маънавиятини ривожлантириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш маънавий ибрат бўлиб хизмат қила оладиган, миллий ғоя, жасорат ва матонат руҳида тарбиялашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган урф-одатларимиз, миллий қадриятларимизнинг таъсирчанлигини китоб ўқиш орқали кучайтириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, айниқса эртанги кунимиз эгалари бўлган ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш, уларни мустақил фикр эгаси сифатида ҳар томонлама комил инсон бўлиб тарбия топишларига кўмаклашиш ҳар биримизнинг олдимизда турган энг долзарб вазифамиздир эканлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбирда мактаб битирувчилари буюк ижодкорлар асарларидан ўзлари севган шоирларнинг шеърларидан парчалар ўқиди. Тадбирда фаол иштирок этган ёшларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди. Ёшларнинг китобга бўлган меҳрини янада уйғотиш мақсадида “Китоб билим хазинаси” деб номланган китоблар кўргазмаси билан давом этди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Наманганлик 35 нафар талаба ёшлар партия сафига қабул қилинди
23.05.2022, 15:47
-
“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида қорақалпоғистонлик талаба ёшлар билан мулоқот қилинди
23.05.2022, 15:43
-
Ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди
20.05.2022, 16:03
-
Миллий гвардия ходимлари ва ёшлар учрашуви ўтказилди
20.05.2022, 14:33
-
“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида Жиззахдаги “Sambhram” университетида учрашув ташкил этилди
16.05.2022, 15:23
Фикрингизни қолдиринг