Форишлик тадбиркор хотин-қизларнинг иш фаолияти билан танишилди

12.05.2022, 17:59

Форишлик тадбиркор хотин-қизларнинг иш фаолияти билан танишилди

Қишлоқ жойларда аёллар бандлигини таъминлаш ўта долзарб масала ҳисобланади. Аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш, оилавий ва бошқа турдаги тадбиркорликка кенг жалб қилиш оила фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. O‘zLiDeP Фориш туман Кенгаши фаоллари, депутатлар, партия фаоллари ҳудудлардаги маҳаллий ҳокимият, сектор ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан биргаликда бу борада самарали фаолиятни амалга оширмоқдалар.

Мисол учун, партия фаоллари кўмаги билан “Ойбек” маҳалласида истиқомат қилувчи Умида Алимова нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Айни пайтда тадбиркор аёлнинг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ҳоким ёрдамчиси, O‘zLiDeP фаоли Жамшид Эшмуродов ёрдамида АТ “Халқ банки” Фориш туман филиалидан 33 миллион сўм кредит маблағи ажратиб берилди. Натижада тадбиркор аёл яна уч нафар хотин-қизларни иш билан таъминлади.

Шу маҳаллада яшовчи Сафия Давлатова эса тикувчилик билан шуғулланади. Унга ҳам АТ “Халқ банки”дан 20 миллион сўм кредит маблағи ажратиб бериладиган бўлди. Эндиликда Сафия ана шу маблағ эвазига тикув дастгоҳлари ҳамда хом ашёлар харид қилиб фаолиятини кенгайтириш ва ёнига 2 нафар дугонасини ишга жалб қилиш имконига эга бўлди.

O‘zLiDeP аъзолари маҳаллий ҳокимият, сектор вакиллари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда тумандаги бошқа маҳаллаларда ҳам аҳоли бандлигини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Бозоргул Тўраева,

OzLiDeP Фориш туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    471
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+