Хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди

13.05.2022, 16:00

Хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди

Андижон туманидаги 37-МТТ қошидаги БПТ раиси Раънохон Марипова ташаббуси билан аёллар ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди.

Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмушни кенг тарғиб қилиш, спортнинг барча турларини оммалаштириш мақсадида “Спорт билан соғлом турмуш сари!” мавзусида ўтказилган мусобақада муассаса педагоглари ва асакалик қизлардан шакллантирилган жамоалар спортнинг волейбол тури бўйича ўзаро куч синашди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоаларга ҳамда фаол иштирок этган хотин-қизларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    668
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+