Маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини шакллантириш учун имкониятлар етарли

13.05.2022, 16:34

Маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини шакллантириш учун имкониятлар етарли

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Жамоатчилик билан алоқалар ва мафкуравий ишлар бўлими ҳамда партия Мирзачўл туман Кенгаши ташаббуси билан “Тараққиёт стратегияси: Маҳалла ободлиги – юрт ободлиги демакдир” деб номланган амалий мулоқот ташкил этилди.

Мирзачўл туманидаги Пахтазор ШФЙда бўлиб ўтган мазкур тадбирда халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Сабоҳат Азимова, халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Эржигит Эргашев, партия фаоллари, хотин-қизлар, ёшлар иштирок этишди.

Айни пайтда тумандаги мавжуд 12 та маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизларни, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, томорқачиликни ривожлантириш ва бошқа “ўсиш нуқталар”ини топиш борасида мутасадди ташкилотлар, ҳоким ёрдамчилари, сектор вакиллари билан депутатлар, партия фаоллари яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйишган.

Тумандаги Пахтазор маҳалласида ўтказилаётган амалий мулоқот мазкур йўналишдаги ишларнинг узвий давоми бўлди. Мазкур маҳаллада 2900 нафардан ошиқ аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 753 нафарини хотин-қизлар, 623 нафарини ёшлар ташкил қилади. 38 нафар ёшлар расман ишсиз ҳисобланади. Тадбир давомида иштирокчилар бевосита томорқачилар ва тадбиркорлар билан мулоқот қилиш, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имконига эга бўлдилар. Энг аҳамиятлиси, барча томорқачилар, тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш истагида бўлган маҳалладошларига амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Маржона кўчасида истиқомат қилувчи Мавлон Қурбонов анъанавий экин турлари билан биргаликда 1 сотих майдонда Биогумус органик ўғит етиштириш билан шуғулланмоқда.

Самарқанд кўчасида истиқомат қилувчи Холмурод Холмонов ҳам ўз томорқачисидан унумли фойдаланаётган инсонлардан бири. Томорқада етиштирилаётган маҳсулотлар оиласи дастурхонининг тўкинлигини таъминлаяпти. Эҳтиёждан ошиқ қисми бозорга олиб чиқилмоқда.

Мирзо Улуғбек кўчасида яшовчи Наргиза Юсупова эса паррандачилик билан шуғулланмоқда. Маҳалладаги 9-мактабда эса қуёнчилик фермаси ташкил қилинибди. Кўриниб турибдики, маҳаллада турли хил йўналишларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мумкин экан.

Амалий мисолларда кўрсатилган маҳалладошлар фаолияти тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    180
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+