Қорақалпоқ талаба ёшлари партиянинг кадрлар захирасига олинди

13.05.2022, 16:41

Қорақалпоқ талаба ёшлари партиянинг кадрлар захирасига  олинди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар  университети Нукус филиалида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди.

Сўз олганлар мамлакатимизда кейинги йиллари ёшларга қаратилаётган эътибор, партия дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар, хусусан, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти бўйича ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Айниқса  ёшларни лойиҳада муваффақиятли иштирок этган бакалавр  ёки магистратура босқичлари битирувчи талабаларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига киритиш, партия тизимидаги иш ўринларига замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштирган ходимларни топиш ва тегишли лавозимларга тавсия этиш, ёш истиқболли кадрларни топиш, малакасини ошириш ва давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда жамоат ташкилотларига тавсия этиш каби лойиҳанинг аниқ мақсадлари ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Тақдимот якунида талабалар партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига киритилди. Энг фаол ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

O’zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    543
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+