Депутатлар сайловчиларнинг мурожаатларини жойида ҳал қилди
13.05.2022, 16:43

Намангандан сайланган халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар аҳолининг мавжуд долзарб муаммоларни жойига чиққан ҳолда бартараф этиш ҳамда ишсиз аҳолини бандлигини таъминлшага кўмаклашиш мақсадида “махаллабай” ва “фуқаробай” тизими асосида иш ташкил этиб келмоқда.
Наманган шаҳридаги Соҳибкор, Чинор, Ғишткўприк, Шаршара ва Сумалак гузари маҳалласи аҳолиси билан ўтказилган учрашувларда иш билан таъминлаш юзасидан билдирилган 7 та мурожаатлар жойида ҳал этилиб, уларни депутатлар бошқариб келаётган “Art Soft Tex” ишлаб чиқариш корхонасига тикувчи, тозаловчи ва қадоқловчи йўналишларга ишга қабул қилиш билдирилди.
Ногирон фарзандини даволатиш ва операция қилишга ёрдам сўраган фуқаро мурожаати “Соҳибкор” МФЙ ишчи гуруҳи билан ўрганиб чиқилиб, тегишли ҳужжатлар “Саховат ва кўмак” жамғармасидан пул маблағларини ажратиш масалаларини кўриб чиқиш учун 3-секторга тақдим этилди.
Набираларини имтиёзли равишда мактабга таълим муассасасига жойлаштириш, болалар нафақасини олиш, суюлтирилган газ баллони билан таъминлаш каби мурожаатлар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди ва маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари билан масалаларни ижобий ҳал этиш билдирилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат ташаббуси билан кўчма светофор ўрнатилди
23.05.2022, 15:46
-
Депутатлик эшитуви: Гулистон туман ҳокими ўринбосари ерларнинг аукцион орқали ажратилиши ҳолати бўйича ҳисобот берди
20.05.2022, 14:47
-
Зоминда депутатлар туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори ўринбосарининг ҳисоботини эшитди
20.05.2022, 14:25
-
Хоразмда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар таҳлил қилинди
18.05.2022, 14:57
-
Депутат ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда маҳалладаги муаммоларни ўрганди
16.05.2022, 15:32
Фикрингизни қолдиринг