“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида 15 нафар талаба ёшлар партия сафига қабул қилинди
13.05.2022, 16:46

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида вилоятдаги олий таълим муассасалари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида Наманган муҳандислик-қурилиш институтида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда талабаларнинг ҳам мамлакатимиздаги етакчи сиёсий куч ҳисобланмиш Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаолиятига катта қизиқиш билан қарашлари яққол кўзга ташланди.
Тадбирда партия Дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар, хусусан, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берилди.
Айниқса, партия тавсияси билан давлат бошқаруви идораларида ишлаётган ташаббускор ёшлар, тадбиркорлар, депутатлар фаолияти ҳақидаги маълумотлар талабаларда катта қизиқиш уйғотди.
Мулоқотда фаол иштирок этган 78 нафар талабаларнинг 3 нафари партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига киритилган бўлса, 15 нафар талаба ёшлар партия сафига қабул қилинди.
Элдорбек Жўраев
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши
бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Наманганлик 35 нафар талаба ёшлар партия сафига қабул қилинди
23.05.2022, 15:47
-
“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида қорақалпоғистонлик талаба ёшлар билан мулоқот қилинди
23.05.2022, 15:43
-
Ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди
20.05.2022, 16:03
-
Миллий гвардия ходимлари ва ёшлар учрашуви ўтказилди
20.05.2022, 14:33
-
“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида Жиззахдаги “Sambhram” университетида учрашув ташкил этилди
16.05.2022, 15:23
Фикрингизни қолдиринг