Депутатлик эшитуви: Нуробод ҳокимининг ўринбосари ерларнинг аукцион орқали ажратилиши бўйича ҳисобот берди

13.05.2022, 16:48

Депутатлик эшитуви: Нуробод ҳокимининг ўринбосари ерларнинг аукцион орқали ажратилиши бўйича ҳисобот берди

Президентимизнинг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда деҳқон хўжалигининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Нуробод туманида депутатлик гуруҳининг эшитуви ўтказилди.

Депутатлик гуруҳининг мажлисида Президент қарорининг тумандаги ижроси юзасидан Нуробод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Лазиз Муқимовнинг ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, Нуробод туманида қарор ижросини таъминлаш юзасидан аукцион орқали 2025 йилга қадар 462 гектар ер майдони деҳқон хўжалиги юритиш учун фуқароларга ажратиб берилиши белгиланган. Бу борада 2021 йил 10 ноябрдаги Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг сессиясида депутатлар иштирокида муҳокама қилинган.

Жумладан, жорий йилда 185 гектар, 2023 йилда 140 гектар, 2024 йилда 90 гектар ва 2025 йилда эса 47 гектар ер майдонлари деҳқон хўжаликларига аукцион орқали ажратилиши белгиланган. Электрон тизим орқали жорий йилда 185 гектар ер майдони 344 та лотларга бўлиниб, аукционга қўйилган. Аукционда 838 нафар фуқаролар иштирок этиб, 337 нафар фуқаролар ғолиб деб топилиб, ерлар ажратилган. Ҳозирда 7 та лот аукцион орқали электрон тизимга жойлаштирилган. Жорий йил 17 май куни аукцион савдолари ўтказилади.

Ғолиб бўлган ер эгаларининг 9,5 фоизи “Темир дафтари”, 266 нафари, яъни 78,9 фоизи “Ёшлар дафтари” ҳамда 48 нафари бошқа фуқароларни ташкил қилади.

Ерлардан самарали фойдаланиш бўйича ажратилган ерлар 4 та ҳудудга бўлиниб, “Бир ҳудуд бир маҳсулот” тамойили бўйича қишлоқ хўжалик экинлари экилиб парвариш қилинмоқда. Ер эгалари учун масъул ташкилотлар томонидан хафтасига 2 маротаба семинарлар ўтказилиб келинмоқда.  

Йиғилишда депутатлар томонидан қарор ижросини таъминлашда айрим муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди. Йиғилиш қарори билан O’zLiDeP фаоллари ва депутатлардан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, 10 кун давомида ҳар бир лотлар бўйича амалга оширилган ишлар атрофлича ўрганилиб, муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси муҳокамасига киритиш юзасидан депутатлик гуруҳининг қарори қабул қилинди.

Қодир Шойимов,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    743
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+